ЭЛЁР НОСИРОВ БИЛАН ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ ЗАРБДОР ТУМАНИ АҲОЛИСИ ВА ЁШЛАРИ ЎРТАСИДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.

16.03.2021 12:37

Жорий йилнинг 3 февраль куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига қарашли маданият марказига Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон давлат драма театри актёри, етакчи саҳна устаси Элёр Носиров ташриф буюрди. Элёр Носиров билан туман аҳолиси ва ёшлари ўртасида ижодий учрашув ўтказилди. Учрашув давомида устоз санъаткор тумандаги маданият муассасалари фаолияти ва улардаги маданий муҳит, ёшлар ва уларга берилаётган эътибор ҳамда имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди. Тадбир давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.Тадбирнинг иккинчи қисмида туман маданият бўлимининг ижодий ходимлари билан биргаликда ижодий маслаҳат суҳбати ўтказилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Тадбирда жами 400 нафардан ортиқ жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.