ОЛИМЖОН САЛИМОВ ТОЖИКИСТОНДА.

16.03.2021 12:20

Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда икки давлат ўртасида ижодий ҳамклрликни ривожлантириш мақсадида бир қанча самарали ишлар амалга оширилаётганлиги қувонарли ҳол. Мана шундай кенг кўламли ишларнинг давоми сифатида Ўзбекистон давлат драма театри бош режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати Олимжон Салимов М.Ваҳидов номидаги Тожикистон давлат Ёшлар театрида турк драматурги Тунджер Жунэунглининг “Кўчки” асарини саҳналаштирмоқда. Ушбу спектаклнинг премьераси тез орада бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси Олимжон Салимовга ижодий ишларида ривож тилаб қолади.