"“Эҳтиром-2019”"

16.03.2021 12:12

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан йил сарҳисоби бўйича санъат соҳасининг турли йўналишлари бўйича энг муносибларни тақдирлаш юзасидан “Эҳтиром-2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “Классик асардиги энг яхши роль ижрочиси” номинацияси бўйича ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Ёлғиз” қиссаси асосида театрнинг бош режиссёри Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган “Жинлар базми” спектаклидаги Абдулла Қодирий роли учун Ўзбекистон давлат драма театрининг иқтидорли актёри Бердиев Илҳомбек Юлдашевич тақдирланди. Театр жамоаси Илҳомбек Бердиевни мукофот билан мубаракбод этади.