"Театримизга марҳамат."

16.03.2021 12:03

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479-сон қарорининг 2-8-бандлари ижросини таъминлаш юзасидан давлат театрларида 2019 йилнинг 15-21 октябрь кунлари буюк алломаларимиз ҳақида спектакллар намойиш ҳамда спектакль намойишидан олдин театр актёрлари ва томошабинлар ўртасида жонли мулоқот ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон давлат драма театрида 2019 йилнинг 16 октябрь куни спектакль намойишидан олдин театрнинг ёш, иқтидорли актёри Сардор Мансуров ҳамда томошабинлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Сардор Мансуров театрга ташриф буюрган томошабинларни театр жамоаси номидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили” қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан табриклади.