"ФРЕДЕРИК БРЕССАН ХОНИМ ТЕАТРИМИЗ МЕҲМОНИ."

16.03.2021 11:58

Қадим-қадимдан даҳолар етишиб чиққан юрт, Ўзбекистонимизнинг қадимий ёдгорликлари, моддий ва маънавий топилмалари, миллий анъанларимиз, урф-одатларимиз, санъатимиз нафақат Ўрта Осиё халқларини, балки бутун дунёни ўзига хослиги, бошқа элатлардан тубдан фарқ қилиши билан мафтун этиб келган.

Бугунги кунга келиб диёримизга турли давлатлардан бой тарихимиз ва бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга қизиқувчи сайёҳлар ташриф буюриши оммалашган десак, мумолаға бўлмаса керак.

Ҳозирда қадимий ва ҳамиша навқирон бўлган Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали шу йилнинг 26-30 август кунлари ўтказилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур фестивалга ҳам қардош ва дунё халқлари ўз санъатини намойиш этиш учун ташриф буюришмоқда. Ушбу мусиқа фестивалида ўзбек санъатининг ўрни беқиёс ва ўзига хослиги билан ташриф буюрувчиларнинг диққат-эътиборини тортмоқда. Сўзимизнинг исботи сифатида Франциядан ташриф буюрган –Самарқанднинг франранцуз қизи, Франциядаги Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси ташаббускорларидан бири ва раҳбари, “Афросиёб тасвирий санъатини сақлаш” ассоциацияси вице-президенти Фредрик Бопертюи-Брессанд хоним ўзбек таеатр санъатига бўлган қизиқиши юксак эканлиги ифодаси сифатида бугун Ўзбекистон давлат драма театрига ташриф буюрди. Театрда италиялик комедия устаси Карло Гольдонининг “Икки бойга бир малай” асари асосида театрнинг бош режиссёри Олимжон Салимов томонидан сҳналаштирилган “Труффальдино-икки бойнинг малайи” спектаклини томоша қилди, намойиш этилган спектакль ҳамда театримиз тўғрисида ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди. Спектакль намойишидан сўнг театрнинг фойе қисмида жойлашган кўргазмалардан баҳраманд бўлди ва эсдалик учун театр ижодкорлари билан суратга тушди.

Ўзбек театри, саҳна санъати чет элдан ташриф буюрган сайёҳларни ўзининг маҳобати ва дунё театрлари билан тенглаша олиши билан лол қолдиришида давом этишига ишонамиз.