"Франциялик машҳур актёр Франсуа Шатто бизнинг театрда."

16.03.2021 11:34

Франциялик машҳур актёр Франсуа Шатто голлевуд ва европа фильмларида бир қатор роллар ижро этган. Бу актёр ўзбек кино ихлосмандларига 13-ҳудуд ва Адел хоним саргузаштлари филмлари орқали яхши таниш. Франсуа Шатто 2019 йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон давлат драма театрига ташриф буюриб, театр ижодкорлари билан Франсуа Шатто ўртасида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашув оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарзда ёритилди. Франциялик меҳмон театр репертуаридан ўрин эгаллаган Ч.Айтматов қаламига мансуб “Жамила” спектаклини томоша қилди. Яқин кунларда Франсуа Шатто Ўзбекистонда Республиканинг етакчи режиссёрларидан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти лауреати Олимжон Салимов томомонидан саҳналаштирилаётган “Мирзо Улуғбек” спектаклида Мирзо Улуғбек образини ижро этади. Эслатиб ўтамиз, мазкур спектакль яқин кунларда Самарқанд шаҳрида намойиш этилади.