"Мирзо Улуғбек образини Француз актёри Франсуа Шато ижро этди"

16.03.2021 11:33

2019 йилнинг 12 апрель куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони, Мирзо Улуғбек мадрасаси ҳовлисида Мақсуд Шайхзода қаламига мансуб “Мирзо Улуғбек” спектакли томошабинларга намойиш этилди. Спектаклни саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти лауреати Олимжон Салимов.
Спектаклда бош қаҳрамон яъни Мирзо Улуғбек образини Француз актёри Франсуа Шато ижро этди. Спектакль намойишида Франциядаги Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси ҳамда Ўзбекистондаги Франция элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этишди.