"Ўзбекистон давлат драма театрида “Театр томошалари ҳафталиги”"

16.03.2021 11:22

Ўзбекистон давлат драма театрида “Театр томошалари ҳафталиги”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”2018 йил 28 ноябрдаги қарорда белгиланган топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариш бўйича 2019 йилнинг 21-27 март кунлари Республикада фаолият юритаётган барча давлат театрларида “Театр томошалари ҳафталиги” доирасида томошабинларга бепул тарзда спектакллар намойиши бошлаб юборилди.

Ўзбекистон давлат драма театрига ташриф буюрган томошабинлар театр актёрлари томонидан самимий кутиб олинди. Томошабинлар аввало, театрнинг фойе қисмида ташкил этилган театр рассомларининг асарлари кўргазмаси, театр либослари ва декорациялар намойишидан баҳраманд бўлишди ҳамда театрнинг иқтидорли актёрлари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда сўзга чиққанлар театр тарихи ва бугунги куни ҳақида қисқача тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг театрга ташриф буюрган барча томошабинлар залига таклиф этилиб, Ўзбекистон халқ артисти Элёр Носиров спектакль олдидан “Театр томошалари ҳафтали” бўйича барча театрларда ижодий учрашувлар ва спектакллар намойиш этилиши ҳақида сўзлади. Томошабинлар учун театр репертуаридан ўрин эгаллаган Зулфия Қуролбой қизи қаламига мансуб “Аёл” спектакли намойиш этилди.