"27 март Халқаро театр куни"

16.03.2021 11:18

2019 йилнинг 26 март куни Ўзбек миллий академик драма театрида 27 март “Халқаро театр куни” муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди. Тадбирда Республикада фаолият юритаётган барча театрлар иштирок этишди ва самарали тарзда ижод қилган театрларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги махсус совғалари топширилди. Ўзбекистон давлат драма театри олий тоифали драма артисти Ғайбулла Жуманов ҳам махсус совғага сазовор бўлди. Мазкур кечанинг бадиий қисмида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган театрлар ўз чиқишлари билан томошабинларни хушнид этишди ҳамда эстарада хонандалари Абдулла Қурбонов, Ҳилола Ҳамидова, Сардор Мамадалиевларнинг қўшиқларидан баҳраманд бўлишди. Байрам дастурида Ўзбекистон давлат драма театрининг ижодий ходимлари ҳам фаол тарзда иштирок этишди.