А.Навоий таваллудининг 580 йиллиги

24.02.2021 09:41

Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрида буюк мутафаккир ва шоир А.Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бош прокуратура ташаббуси билан Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика Идоралараро комиссияси,Тошкент вилояти прокуратураси,Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,Халқ таълими ҳамда Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Алишер Навоий – ўзбек адабий тилининг асосчиси” шиори остида “Навоийхонлик кечаси” ташкил этилди.

Тадбирда Бош прокурор ўринбосари Э.Т. Юлдашев,Ўзбекистон халқ шоири С.С.Саидов,Ўзбекистон ҳалқл артисти ва Театр арбоблари уюшмаси раиси Ё.Ахмедов,Ўзбекистон ва Корақалпоғистон ҳалқ артисти,Ўзбек Миллий драма театри директори Ё.Саъдиев сўзга чиқдилар, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида кўргазмали ва саҳна чиқишлари ҳамда таниқли санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.Тадбир сўнггида Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри драматург Т.Мирзо,саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Ш.Юсуповларнинг “Юрт тумори Тўмарис” спектакли кўрсатилди. ( (И.Эрқулов)

image description