Водий ижодий сафар сарҳисоби

16.03.2021 06:07

Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси, 3-март кунида водий бўйлаб ижодий сафарга йўл олган эди. Мана бугун “сафар қариб”, 15-март санасида театр директори, устоз санъаткор Ёдгор Сагдиев бошчилигида, театр аҳли пойтахтга қайтдилар. Андижон, Наманган, Фарғона, Марғилон, Қўқон бўйлаб, 4-мартдан 14-мартга қадар репертуардаги “Андишали келинчак”, “Ўжарлар”, “Ўзгалар дарди” спектакли жами қирқ икки марта водийлик мухлису томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Байрам олди ва байрам куни, устоз санъаткор Ёдгор Сагдиев ижросидаги водийлик аёлларга ижодий туҳфа дилрабо қўшиқлар, асар намойишидан сўнг, элимиз ардоғидаги санъаткорлар билан бўлган ижодий учрашувлар, суҳбатлар, хуш кайфиятга яна кўтаринки кайфият гўзал куй-қўшиқлар, водий аҳлини бениҳоя ҳушнуд этди. Миллий театр репертуар режасига кўра спектакллар намойишини тўла-тўкис амалга оширди. Ижодий ҳамкорлик пойтахт ва водий ришталарини янада мустаҳкамлади.