Қўқон сафари

15.03.2021 06:55

Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси, 11 ва 12-март кунлари, Фарғона вилоятида репертуаридаги "Андишали келинчак", "Ўжарлар", "Ўзгалар дарди" комедияларини олти маротаба томошабинларга намойиш этди. Икки кун аввал, яъни 13-март санасида, театр директори, устоз санъаткор Ёдгор Сагдиев бошчилигида, "Ўзгалар дарди" спектакли билан Қўқон шаҳар мусиқали драма театрига ташриф буюрди. Қўқонликлар театр пардасини карнай-сурнай садолари остида очди. Соат 12:00 ва 16:00да спектакль кенг омма ҳукмига ҳавола этилди. Асар намойишидан сўнг давомли-давомли қарсаклар, "Ўзгалар дарди" томошабинлар билан ростмана дардлашганидан сўзлади.