Фарғонага ташриф

15.03.2021 06:51

Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси театр директори, устоз санъаткор Ёдгор Сагдиев бошчилигида, Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Мезбон Фарғоналиклар пойтахт театрини тантанали равишда кутиб олди. Карнай-сурнай садолари, шўх куй-қўшиқлар, жўшқин рақслар Фарғона кўчаларини файз-тароватга тўлдирди. Устоз санъаткорлар саҳнага чиқиб, Фарғона аҳлини ва томошабинларни баҳор айёми, шунингдек, яқинлашаётган Наврўз байрами билан қутладилар. Мухлису томошабинлар элимиз ардоғидаги санъаткорларга саволлар бериб, ижодий кечада ижодий учрашув ҳосил этдилар. Кечаги, 11-март режасига кўра, Фарғона шаҳар рус драма театрида соат 12:00 ва 16:00да “Ўзгалар дарди”, худди шу вақтда Фарғона шаҳар концерт саройида “Ўжарлар”, Марғилон шаҳар мақом театрида “Андишали келинчак”спектакллари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Водий ижодий таъссуротлари билан яна ўртоқлашамиз, азизлар!