Табриклаймиз - қутлаймиз

15.03.2021 06:45

Бугун баҳор фаслининг 10-куни. Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, эл суйган ва эъзозлаган ижодкор, ўзбек театр ва кино санъатининг ривожига бемисл ҳисса қўшган актриса, ўзбек дубляж санъатининг устаси, юртнинг дуогўй онахони, Ўзбекистон халқ артисти Тўтихон Юсупованинг таваллуд айёми. Устозни шукрона кун ва табаррук ёш билан муборакбод этиб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва барокатли умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий сокин ҳаёт ҳамда ижодий куч-қувват, ғайрат, шижоат тилаймиз. Наслингиз давомчиси зурриёдларингизни чиройли ва тотли ҳаётидан шодланиб, роҳатланиб умргузаронликда яшанг. Устоз, олтмиш йилдан ортиқ ижодий фаолиятингизни айтиб ҳам, ёзиб ҳам тугаллаш мушкул. Бу тарихий давр – катта хазина. Ҳар бир образ-қаҳрамонингиз ўзбек театр ва кино санъатининг дурдонаси. Ўзбек томошабинини жавоҳир асарларингиз билан ҳушнуд этаверинг. Дуогўй бувижон ва моможон қаҳрамонларни талқин этишда ҳамиша кайфиятингиз аъло, руҳиятингиз баланд бўлсин!