Спектакллар намойиши

04.03.2021 10:39

24– февраль куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари вилоятда оммавий тадбирларни ўтказилишини назорат қилиш комиссияси томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан Шовот тумани умумий ўртатаълим мактаблари бўйлаб ижодий сафарга чиқишди.
Ўқувчилар учун театр репертуаридаги “Карвон сарой” “Анжуман” ва “Шер ва Дуррож” спектакллари намойиш этилди. Спектакллар томошабинларда ёрқин таассуротлар қолдирди.