Ўзбегимнинг мард ўғлонлари

23.02.2021 09:27

Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси, “14-январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўзбегимнинг мард ва жасур ўғлонларини, кўкси қалқон посбонларини самимий муборакбод этади. Сизлар борсиз-ки, юртимиз тинч, хонадонимиз обод, осмонимиз мусаффо. Эл-юрт равнақи ва фаровонлиги йўлида жонкуяр, жафокаш ўғлонларимизга, Ватан ҳимоячиларига соғлик-саломатлик, куч-қувват, ғайрат ва шижоат, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Ҳамиша-ки, бошингиз омон, кўксингиз баланд, юзингиз ёруғ бўлсин!