Баҳорой ва Наврўз

16 Mar 2021 13:53

Сценария муаллифи - М.Игамназарова

Режиссёр - Х.Ахунов

Рассом - М.Рўзметова

Ҳалқ куй ва қўшиқларидан фойдаланилган.

( концерт – спектаклининг қисқача мазмуни.)

Уйғониш, янгиланиш фасли баҳор, инсон руҳиятига кўтаринкилик , гўзаллик ва нафосат олиб киради. Ён – атроф ям-яшил, қушлар сайроғи дилни эркаласа,ўсимликлар,дов-дарахтлар ажиб бир манзара кашф этиб қалбимизга сурур бахш этади.

Аммо лекин Кўҳи-Қоф баланд тоғининг музликларида яшовчи совуқ изғиринларни , қорли бўронларни чорловчи Ажуз-Мажуз кампир баҳор келишини истамай Баҳоройни ўзининг совуқ маконига олиб кетади. Мард ва паҳлавон Наврўз уни озод қилиш мақсадида сеҳрли кучга эга сумалакни исини атрофга таратиб Ажуз-Мажуз асира қилиб олган Баҳоройни озод қилади.

Карнай ва сурнай садолари остида қўғирчоқбозлар баралла, « Эхе-хе … Хуш келибсан, фасли навбаҳор ! Ассалом Наврўз!»,деб жар солиб ҳаммани сайлга чорлайди. Дорбозлар чиқиши , кураги ерга тегмайдиган курашчилар мусобақалари, қўчқор ва хўроз жанглари барчани сайлга чорлайди. Анжижон полкаси,Сурхон оҳанглари,Хиндистондан ташриф буюрган раққосалар, миллий куй ва қушиқларимиз,ёр-ёру,ўланларимиз барчани кайфиятига кўтаринкилик олиб киради.

Баҳорой билан Наврўз қадимий байрамимиз бўлган Наврўз қақида миллий қадриятларимиз,урф-одатларимиз тўғрисида томошабинларга сўзлаб беришади.

image description