Янги йил мўъжизаси

16 Mar 2021 13:49

Сценарий муаллифи – С.Колесникова

Режиссёр – Х.Ахунов

Рассом – М.Рўзметова

Бу томоша машҳур мултьфилмлардаги қўшиқлар асосида саҳналаштирилган . Ундаги бош қаҳрамон соддагина Буратино кўмилган олтин тангалардан пул дарахти эмас, балки байрамона безалган янги йил арчаси ўсиб чиқишини орзу қилади .Бироқ айёр тулки Алиса ва маккор мушук Базилиолар Буратинонинг олтин тангаларини ўғирламоқчи бўладилар. Уларнинг ёзуз ниятларидан воқиф Қорқиз ва унинг дўстлари Чебурашка,тимсоқ Гена,оқ айиқ Умка,Бремен мусиқачилари ўзларининг йўриқлари ҳамда кўнгил тароналари билан Буратинога ёрдам берадилар. Қорбобо Буратино орзуларини амалга оширади.Мўжиза рўй бериб саҳнада кўркам янги йил арчаси пайдо бўлади.Томоша шўх куй қўшиқларга уланиб,байрамона кайфият барчанинг қалбига шодонлик олиб киради.

(Ушбу қўғирчоқлар концерти премераси 22 декабрь 2015 йил бўлиб ўтган)

Азиз дўстлар,ҳар-хил қизиқарли,кулгули ўйинларга тўла шўх мусиқа ва қўшиқларга бой,ғаройиб қўғирчоқлар билан учрашувлардан иборат янги йил томошасини фарзандларингизга ҳадя этинглар,унутманг-ки бундай байрамона томошалар болаларингиз хотирасида бир умрга муҳрланиб қолади.

image description