Карвонсарой

16 Mar 2021 13:47

Карвонсарой

Муаллиф - И.Лукьянова, Д.Юлдашева

Режиссёр – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби И.Якубов

Рассом – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби В.Акудин

“Карвонсарой” – бу ўзбек халқ томоша санъати асосида саҳналаштирилган қўғирчоқ томошаси бўлиб, воқеалар замонавий тил ва замонавий театр воситалари ёрдамида ифода этилади.

“Бизнинг карвонсаройимиз

Бутун Ипак йўлига машҳурдир.

Бу ердан истаган жойингизга

Боришингиз мумкиндир...”

Қувноқ қизиқчилар Али билан Вали томошабинларни қадимги ўзбек

қўғирчоқ санъати тарихи бўйлаб сафарга чорлайди. Спектакль фақатгина икки актёр ёрдамида ўйналади, уларнинг маҳорати орқали томошабин анъанавий қўғирчоқ санъатининг турли кўринишлари билан танишиш имкониятига эга бўлади. Қўлқопли ва штокли қўғирчоқлар эшакни сотиш ҳамда хўрозлар жанги саҳналарида белбоғли ва оддий ширмалар ортида жонланади. Марионет-қўғирчоқ эса Бухороча шўх рақсга тушади. Соя театри турли шаҳар ва мамлакатлар бўйлаб сафар қилгандек тасаввур уйғотади.

“Карвонсарой” имизга хуш келибсиз! Ҳиндистон ва Миср, Эрон ва Хитой томонларга карвон сурган саёҳатчилар ва савдогарлар дам олиш учун тўхтаган меҳмонхоналарни Шарқда шундай аташган.

Иштирок этувчилар:

АЛИ - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист: Фатхулла Хўжаев

ВАЛИ –Алишер Мирзагиязов

(Премьера 1990 й. 31 июль куни бўлиб ўтган)

image description