"Ўзбекистон давлат драма театри гастроль сафарида."

16 Mar 2021 11:15

Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси 2019 йилнинг 4 март куни драматург Р.Муҳаммаджонов қаламига мансуб “Давлат болалари” (саҳналаштирувчи режиссёр Б.Мирмақсудов) спектакли билан Сирдарё вилоятининг Оқ Олтин туманида гастроль сафарида бўлиб қайтишди. Томошабинлар театр жамоасини илиқ кутиб олишиб, спектаклни катта қизиқиш билан томоша қилишди ҳамда актёрлар билан эсдалик учун суратларга тушишди.